Нега она ўз фарзандини уради? Калтакларнинг бола психологиясига таъсири | Insayt

Описание к видео Нега она ўз фарзандини уради? Калтакларнинг бола психологиясига таъсири | Insayt

"Инсайт" кўрсатуви
"Тошкент" телеканали
Фарзандни уриш тўғрими?
Ҳақиқатдан буни ўйлаб ҳайрон қолса бўлади. Ўзбек халқи болажон халқ деймиз. Агар келин 1-2 йил фарзанд кўрмаса бу жуда катта фожиадай қабул қилинади. Фарзандсиз оилани умуман тасаввур қилиб бўлмайди. Агар ҳамма ҳаракатимиз болаларимиз учун экан, нимага болага қўл кўтарамиз? Нимага аламимизни боладан оламиз? Нега фарзандлар ота-она учун гўёки муаммодек туюлади? Афсуски охирги пайтда бунинг гувоҳи кўп бўляпмиз. Кўплаб хатлар ва мурожаатлар бўлади. Ҳаттоки икки, уч яшар болакайни уриш ҳолатлари ҳақида айтиб беришади. Ёш болакайни нимасини уриш мумкин?! Нега болани уради яна? Бу ҳозирги авлод келинларининг ёшлигадими? Сабрсизлигидами? Уқувсизлигидами? Асосий сабаб нимада?Бу ҳолат қачон тўхтайди? Қачонки бола оғир касал бўлса! Ҳозирда агар кузатсак жуда кўп болалар онкологияси кўпайган, оққон касаллиги кўпайган, болаларда олдин умуман кузатилмаган касалликлар кўпайиб бормоқда. Агар оғир касал бўлса ёки она болани йўқотиб қўйганида тушунадики, бу бола қадрли экан, уни жони оғрир экан деб!
Агар каналимиздаги видео Сизга ёққан бўлса ЛАЙК босинг ва каналимизга аъзо бўлиш учун "ПОДПИСАТЬСЯ" тугмасини босишни унутманг!
Манба: Ўзбекистон Миллий Телерадио Компанияси.
www.mtrk.uz

Комментарии

Информация по комментариям в разработке