Ўзбекистонни ларзага солган қотиллик: Чилласи чиқмаган келинчак ўйнаши билан... | Bir jinoyat izidan

Описание к видео Ўзбекистонни ларзага солган қотиллик: Чилласи чиқмаган келинчак ўйнаши билан... | Bir jinoyat izidan

"Бир жиноят изидан" реал жиноятлар аосида саҳналаштирилган кўрсатув
"Ўзбекистон" телеканали
Халқимизда "Камолингни кўрай, заволингни кўрмай", деган гап бор. Бу ота-онанинг фарзандларига билдирадиган эзгу ниятларидан бири. Шунингдек "Карвон ўтар, из қолур" деган мақол ҳам борки, бу дегани бу дунёдан қанчадан одам ўтган, ўтяпти ва яна ўтади. Улар бу дунёда ўзларидан ё яхшилик билан ё ёмонлик билан из қолдирадилар. Тошкент шаҳри Шайҳонтоҳур туманида содир этилган қотиллик юқорида мақоллар мағзини чақмаган, тушунмаган нобакор фарзандларнинг қилмиш-қидирмиш қурбони бўлиб қамалиб кетгани бугунги кўрсатувимиз мавзуси бўлади.
Аббос Абдувосиқов 2019 йил август ойида Камола исмли қизга уйланади. Қиз эрга текканидан кейин ҳам Телеграм орқали собиқ йигити билан “нозик” мавзуларда суҳбатлашиб, унга турли расмлар жўнатиб турган. Бу орада эр аёлининг интернетдаги махфий ёзишмаларидан қисман хабар топган. К. Абдувосиқова эри А. Абдувосиқов уни шарманда қилишидан хавотирланиб, қабиҳ режа тузган ва 23 ёшли жияни Отабек Ҳакимов билан бирга уни ўлдирган. Бош прокуратура вакили Диёр Одиловга кўра, К. Абдувосиқовага 13 йилу 4 ой, О. Ҳакимовга эса 20 йил озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган.
Агар каналимиздаги видео Сизга ёққан бўлса ЛАЙК босинг ва каналимизга аъзо бўлиш учун "ПОДПИСАТЬСЯ" тугмасини босишни унутманг!
Манба: Ўзбекистон Миллий Телерадио Компанияси.
www.mtrk.uz

Комментарии

Информация по комментариям в разработке