Мирзиёев камбағалликни тугатиш учун қандай режа билан чиқди? O’zbekiston - Ўзбекистон

Описание к видео Мирзиёев камбағалликни тугатиш учун қандай режа билан чиқди? O’zbekiston - Ўзбекистон

#bbcuzbek
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда 4-5 миллион атрофида фуқаро кам таъминланган эканинин тан олиб, энди уларни камбағалликдан қутқариш режасини айтди.

Президентнинг Парламентга мурожаатида тилга олинган 4-5 миллион камбағал аҳолиси 34 миллионли Ўзбекистон жуда катта рақам.

Бу - деярли ҳар еттинчи ўзбекистонлик камбағал дегани.

Президент 4-5 миллион фуқаронинг кам таъминланганини катта рақам деркан, залда ўтирган айрим мулозимлари ҳайратланиб, юз ифодалари билан таажжубларини изҳор этдилар.

Кам таъминланганлар сони Ўзбекистон тарихида илк бора баланд расмий минбардан жаранглади.

Халқаро ҳисоботлар эса Ўзбекистондаги 10-13% аҳолини қашшоқликда кун кўришини айтиб келади.

Аммо шу пайтгача Ўзбекистон халқрао ҳисоботларни тан олиб, очиқ гапирмаган эди.

Мутахассисларга кўра, Ўзбекистонда тўлиқ ишлаётган ва олий маълумотли ўқитувчи ва шифокорлар бугун камбағал ёки кам таъминланган тоифага киради.

Маълумки, ҳар қандай жамиятда ўқитувчи ёки шифокор ўрта табақани ташкил этади.

Шавкат Мирзиёевнинг кўп миллионлик кам таъминланган фуқаро ҳақидаги иқрори Ўзбекистон тарихида илк бора расмий минбардан янгради.

Нега Мирзиёев бугун бу ҳақида гапирди?

Президент ва ҳукумат Ўзбекистонда камбағаллар сонини қандай камайтиришмоқчи?
Умуман, камбағалликни амалда камайтириш мумкинми ёхуд бу сафари ҳам олдинги йиллардаги каби хўжакўрсинга ва қоғозда камайиб, амалда одамлар қашшоқликда қолиб кетаверадими?

Би-би-си Ўзбек Хизмати Тошкентдан иқтисодий таҳлилчи ва собиқ ҳукумат мулозими Абдулла Абдуқодировга худди шу саволлар билан мурожаат этди.

BBC News O'zbek - BBC News O'zbek tilida, onlayn, TV va ijtimoiy tarmoqlarda

Комментарии

Информация по комментариям в разработке