Чингизхон ўлимидан сўнг Чиғатой улуси даври тарихи | Tarixiy savol

Описание к видео Чингизхон ўлимидан сўнг Чиғатой улуси даври тарихи | Tarixiy savol

"Тарихий савол" кўрсатуви
"Ўзбекистон тарихи" телеканали
1224 йилда Чингизхон ўғилларига мулк улашади. Чиғатойга ҳам катта ҳудуд инъом этилади. Бу ҳақда муаррих Абулғозий шундай маълумот беради: “...Мовароуннаҳрни ва Хоразмнинг баъзисини, билоди уйғур ва Кошғар, Бадахшон, Балх, Fазнидин то Синд сувигача анга бериб эрди. Бу айтилган вилоятнинг ҳеч қайсисига ўзи борган йўқ. (Таъкид бизники – М.А.) Аммо доруғалар қўйиб эрди. Ўзи Ўгадойнинг қатинда эрди.” (Абулғозий. “Шажарайи турк”. Т, 1992. 93-бет). Шундан сўнг Мовароуннаҳрни Чиғатой улуси деб атай бошладилар.
1224 йилдан ўн саккиз йил давомида Чиғатой бу ҳудуд ҳукмдори бўлган. Мўғулларнинг босқинчилик юришларида у Чингизхон билан бирга бўлиб, Хитойга юришда, Мовароуннаҳрни истило этишда ғоят шафқатсизлик кўрсатган. Ака-укалари Жўжи ва Ўгадойлар билан биргаликда Ўтрорни олишда, Урганчни қамал қилишда қатнашган. 1221 йилнинг 25 ноябрида Жалолиддин Мангуберди билан Синд дарёси бўйида юз берган аёвсиз жангда иштирок этган. Синд дарёсидан от солиб ўтиб кетган Хоразмшоҳ Жалолиддинни таъқиб этиш, тутиб келишга юборилган.
Чиғатойнинг қишки ва ёзги ўрдаси бўлиб, ҳар иккиси ҳам Или водийсида (ҳозирги Хитойнинг ўулжа шаҳрига яқин, Или вилояти) эди. Мирзо Улуғбек шундай ёзади: “Айтадиларки, Чиғатойхон айшу ишрат ва овни жуда севган. Кўпинча вақтини ўша ишларга сарф этган...” (Мирзо Улуғбек. “Тўрт улус тарихи”. Т, 1994. 298-бет.)
Чингизхон вафотидан (1227 й.) сўнг Чиғатой бирон марта жангларда қатнашмаган, Мовароуннаҳрга ҳам келмаган, улусни идора қилишни аввал Маҳмуд Яловочга, кейин унинг ўғли Масъудбекка (1238-1289 й.лар) топшириш билан кифояланган.
Шу ўринда ҳақли савол туғилади: хўш, Чиғатой вафотидан буён етти юз эллик йилдан зиёд вақт ўтибдики, унинг номи нима учун ҳали-ҳануз Ўзбекистон топонимикасида мавжуд? Нима учун жойлар унинг номи билан аталган, унинг номидаги маҳаллаларда яшаймиз?
Энг ачинарли жиҳати, масалага нохолис ёндашув туфайли жаҳонда нафақат юртимиздаги жойлар, балки юртнинг ўзи, тили, адабиётини ҳам Чиғатой номи билан атайдиган бўлиб қолишган! Ҳатто бутун бошли миллатни ҳам ўзбек эмас, “чиғатой” дейиш одат тусини олган.

Илгари тилимизнинг тарихи ва қонуниятлари, номланиши, адабиётимизнинг даврлаштирилиши билан, асосан, В. Радлов, В. Бартольд, Н. Поппе, А. Самойлович, Ф. Кўпрулизода, А. Кримский, М. Массон сингари хорижий олимлар шуғулланганини инобатга олсак, “Чиғатой тили”, “Чиғатой эли”, “Чиғатой адабиёти” каби терминларнинг пайдо бўлиши ва томир ёйишида, бундай қарашларнинг дунё илм-фанида тарқалишида “четдан келиб бизнинг тилимизга турли номлар беришни яхши кўрадиган туркологлар”нинг (П. Қодиров ибораси) хизматлари катта бўлгани англашилади.
Масалан, В. Бартольд шундай ёзади: “Под влиянием блестящего расцвета тюркской литературы в чагатайском государстве (?) при Тимуридах этот восточнотюркский литературный язык (?) как на Востоке, так и в европейской науке получил название “чагатайского” (В.В. Бартолъд. Сочинения. V том. М., 1968. стр.606). Яъни: “Темурийлар давридаги чиғатой давлатида (?) барқ уриб яшнаган турк адабиёти таъсирида бу шарқий-турк адабий тили (?) Шарқда ҳам, Европа фанида ҳам “чиғатой” номини олди”.
Аввало, бу ерда қайси давлат ҳақида сўз кетмоқда, маълум эмас. Агар Чиғатой улуси кўзда тутилаётган бўлса, у XIII аср охирига келиб мутлақ мавқеини қўлдан бой берган эди.
Албатта, бу ўринда “Нега чиғатой давлати деб аталиши керак экан?” деган савол ҳам туғилади. У қайси давлат эди? Бу даврда юртимизда ҳеч қанақа чиғатой давлати эмас, балки Амир Темур асос солган Турон салтанати ҳукм сурар эди-ку. Тилимизнинг ўз номи бор, уни шарқий-турк адабий тили, деб аташга асло ҳожат йўқ эди.
В. Радлов тахминига кўра ҳам (“Темир Қутлуғ ва Тўхтамиш ёрлиқлари” мақоласига қаранг) чиғатой адабий тили аслан Шарқдан келиб чиққан эмиш. Лекин “Шарқ” тушунчаси сўзнинг ўзидан ҳам кенг бўлганидан, олимнинг тахмини ноаниқ бўлиб қолади.
Энди шарқшунос олим А. Самойловичнинг “Чиғатой тили” тарихини олти асрга қандай жойлаганини кўздан кечирайлик: 1. Чиғатой адабий тилининг олтин даври (XV–XVI асрлар); 2. Чиғатой адабий тилининг инқирози (XVII–XVIII асрлар); 3. Чиғатой адабий тилининг қайта жонланиши (XIX аср ва XX асрнинг боши).

Комментарии

Информация по комментариям в разработке