Ҳаж монополияси, 90-йиллар мафияси ва экстремистик оқимлар ҳақида

Описание к видео Ҳаж монополияси, 90-йиллар мафияси ва экстремистик оқимлар ҳақида

Сaнжар Шамс деган укамиз ўзининг "Online King" ютуб канали учун мен билан суҳбатлашди. Қитмир бола экан, шунақанги ғалати саволларни берар эканки, одам шошиб ҳам қолади, ўйланиб ҳам. Ўзимни сўзамол санаб юрардим, айрим саволларини эшитиб, "қотиб" қолдим.
Марҳамат, суҳбатни томоша қилинг, унда 90-йилларнинг мафияси, террор, жиҳод, диний оқимлар ҳақидаги, ота-она, иш, ижод, оила, ҳатто биринчи муҳаббат ҳақидаги фикрларимни эшитасиз.
Укамизнинг ютуб канали будир:    • Видео  

Каналимиз мухлислари диққатига!
Ҳурматли мухлислар, менинг каналимда эълон қилинаётган суҳбатлардан айрим жойларини “кесиб олиб” ўз каналида эълон қилаётганлар кўпайди. Майли, эътирозим йўқ, аммо ўзгани ва унинг меҳнатини ҳурмат қилган ҳолда, эълон қилаётган пайтингизда менинг каналим ҳаволасини ҳам илова қилиб қўйишни унутманг, илтимос!
Ахир битта суҳбатни тайёрлаш учун катта меҳнат қилаяпмиз, турли вилоятларга, ҳатто чет элларга бориб келаяпмиз. Сиз тайёр нарсанинг бир қисмини эълон қилиб, ўзимиздан кўпроқ томошабин йиғаяпсиз. Ҳалолингиз бўлсин, аммо бизнинг ҳақимизни ҳам адо қилинг, рухсат сўрамаяпсиз, майли, аммо, ҳеч бўлмаганда “Суҳбатнинг тўлиғини мана бу ҳавола орқали кўришингиз мумкин”, деб каналимиз ҳаволасини илова қилиб қўйинг. (Ҳавола – бу “ссылка” дегани.)
Каналим номи оддий: Karimberdi To'ramurod
Мана, ўзим ҳам бировнинг ҳақидан қўрққаним учун мен билан суҳбат қилган укамиз Санжар Шамснинг канали ҳаволасини эълон қилиб қўйдим. Видеода ҳам унинг канали кўриниб турди. Бировнинг ҳақидан қўрқайлик, Қиёматда тутмасин!

#санжаршамс #каримбердитўрамурод #суҳбат #савол #жавоб #мафия #террор #дэо #кўча #чойхона #разбор #рекет #муаллим #тв #газета #сўзэркинлиги #журналистика #президент #мажбуриймеҳнат #диана #макулатура #металлом #пахта #муҳаббат #севги

Комментарии

Информация по комментариям в разработке