Ўзбек қория | Лайл сураси, Қуръон қироат | Surah al-Lail, Quran recitation

Описание к видео Ўзбек қория | Лайл сураси, Қуръон қироат | Surah al-Lail, Quran recitation

ЛАЙЛ СУРАСИ.

Маккада нозил бўлган. 21 оятдан иборат.

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.

1.Туннинг қоплаб келаётган пайти билан қасам.
2. Наҳорнинг тажалли пайти билан қасам.
3. Эркак ва урғочининг аралиши билан қасам.
4. Албатта, ишларингиз турличадур.
5. Аммо кимки (ато) берса ва тақво қилса...
6. Ва гўзални тасдиқ қилса...
7. Бас, уни осонга муяссар қиламиз.
8. Ва аммо, кимки баҳиллик ва истиғно қилса...
9. Ва гўзални ёлғонга чиқарса...
10. Бас, уни қийинга муяссар қиламиз.
11. У қулаган вақтда унга мол-мулки фойда бермас.
12. Албатта, ҳидоятга бошлаш Бизнинг зиммамиздадир.
13. Албатта, ҳам охират ва ҳам бу дунё Бизникидир.
14. Бас, Мен сизларни ловуллаган ўтдан огоҳлантирдим.
15. Унга бадбахтдан бошқа кирмас.
16. Ўша ёлғонга чиқарган ва юз ўгирган эди.
17. Ва албатта, ундан тақводор банда четда қоладир.
18. У, бойлигини сарфлайдир ва ўзини поклайдир.
19. Бирор кишининг унда қайтарилиши лозим яхшилиги йўқ эди.
20. Фақат, ўзининг олий мақом Роббининг розилигини сўраб қиладир.
21. Ва албатта, тезда рози бўладир.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф.
Тафсири Ҳилол.

#laylsurasi #bintumuxtoraliy #qiroat

Комментарии

Информация по комментариям в разработке