Ўзбек қория | Балад сураси, Қуръон қироат | Surah al-Balad, Quran recitation

Описание к видео Ўзбек қория | Балад сураси, Қуръон қироат | Surah al-Balad, Quran recitation

БАЛАД СУРАСИ.

Маккада нозил бўлган. 20 оятдан иборат.

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.

1. Мана шу шаҳар билан қасам.
2. Сен муқим турган бу шаҳар-ла.
3. Ва Волид ва ундан тарқаган валадлар билан қасам.
4. Батаҳқиқ, Биз инсонни машаққатда яратдик.
5. У инсон унга ҳеч кимнинг кучи етмас, деб ҳисобларми?
6. У: "Кўплаб мол-дунё нафақа қилдим", дейдир.
7. У ўзини биров кўрмади, деб ҳисоблайдирми?
8. Биз унга икки кўзни.
9. Ва тилни ва икки лабни бермадикми?
10. Ва Биз уни икки йўлга йўллаб қўймадикми?
11. Бас, у довон ошиб ўтмади.
12. Довон қандоқ нарса эканини сенга нима билдирди?
13. У қул озод қилишдир.
14. Ёки очарчилик кунида таом беришдир.
15. Қариндош етимга.
16. Ёки тупроққа қорилган мискинга.
17. Сўнгра, иймон келтирганлар ва бир-бирини сабрга, меҳр-шафқатга чақирганлар бўлса...
18. Ана ўшалар ўнг томон эгаларидир.
19. Оятларимизга куфр келтирганлар чап томон эгаларидир.
20. Уларни чиқиб бўлмайдиган ўт-олов ўраб олгандир.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф.
Тафсири Ҳилол.

#baladsurasi #qiroat #qoriya

Комментарии

Информация по комментариям в разработке