Мирзиëев қадамини санаëтганлар ким?

Описание к видео Мирзиëев қадамини санаëтганлар ким?

Президент Шавкат Мирзиёев энг ишонган давлат амалдорлари - собиқ МХХ раиси Рустам Иноятовнинг жосусларидир. Бундай ақл бовар қилмас иддао билан Элтузга мактуб йўллаган шахс ўзини «ҳукуматда муҳим вазифа» бажаришини таъкидлайди. «Ҳукуматда муҳим вазифа» бажарувчи аноним шахс йўллаган мактуб икки қисмдан иборат. Мактубда шунингдек Ўзбекистон ҳокимиятининг юқори эшелонларида президент Каримов ўлимидан сўнг юз берган эврилишлар таҳлил қилинган. “Элтуз” мазкур мактубдаги даъволарнинг баъзиларини текширди. Баъзиларига аниқлик киритди. Ўзининг ҳукуматдаги манбалари орқали мактубда келтирилган маълумотларни қисман тасдиқлатди. Мактуб билан танишганлардан бири¸ мақолани йўллаганлар “Янги Бош вазир учун йўл очиш мақсадида амалдаги Бош вазирни ëмон отлиқ қилиш” мақсадини кўзлаган дея ўз фикрини айтди. Айни пайтда Ўзбекистон бошқарув элитасининг ëпиқлиги боис барча иддаоларни текшириш имкони йўқ. Аммо биз тақдим этилаётган маълумотларнинг Ўзбекистон келажагига таъсири ва потенциал аҳамиятини инобатга олиб, мактубни борича нашр этишга қарор қилдик. Қуйида унинг дастлабкисини эътиборингизга ҳавола этамиз. Ҳукм чиқариш азиз ўқувчиларга, маълумотни текшириш Ўзбекистон ҳуқуқ тартибот идоралари эътиборига ҳавола.
Мактуб мақола “Иноятовнинг айғоқчилари” дея сарлавҳаланган.

Комментарии

Информация по комментариям в разработке