Мирзиёев қадамини санаётганлар ким? 2-қисм

Описание к видео Мирзиёев қадамини санаётганлар ким? 2-қисм

Президент куëвлари бир-бири билан низолашмоқда. Президент хотини Зироат Хошимова эса Иноятов назоратида. Бу иддаолар устига қурилган тахминлар бугунги кўрсатувда.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг энг ишонган давлат амалдорлари МХХ (ҳозирги ДХХ)нинг собиқ раиси Рустам Иноятовнинг жосусларидир. Бундай ақл бовар қилмас иддао билан “Элтуз”га мактуб йўллаган шахс ўзини «ҳукуматда муҳим вазифа» бажаришини ўткан сафарги кўрсатувда таъкидлаган эди.

«Ҳукуматда муҳим вазифа» бажарувчи аноним шахс йўллаган мактуб икки қисмдан иборат.

Мактубда, шунингдек, Ўзбекистон ҳокимиятининг юқори эшелонларида президент Каримов ўлимидан сўнг юз берган эврилишлар таҳлил қилинган.

“Элтуз” мазкур мактубдаги даъволарнинг баъзиларини текширди. Баъзиларига аниқлик киритди. Ўзининг ҳукуматдаги манбалари орқали мактубда келтирилган маълумотларни қисман тасдиқлатди.
Мактуб билан танишганлардан бири уни йўллаганлар “янги бош вазир учун йўл очиш мақсадида амалдаги бош вазирни ëмонотлиқ қилиш” мақсадини кўзлаган, дея фикр билдирди.

Айни пайтда Ўзбекистон бошқарув элитасининг ëпиқлиги боис барча иддаоларни текшириш имкони йўқ. Аммо биз тақдим этилаётган маълумотларнинг Ўзбекистон келажагига таъсири ва потенциал аҳамиятини инобатга олиб, мактубниниг икинчи қисмини эътиборингизга ҳавола этамиз. Ҳукм чиқариш азиз ўқувчиларга, маълумотни текшириш Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари эътиборига ҳавола. Мактуб-мақола “Зироат Хошимова ва унинг куëвлари” дея сарлавҳаланган.

Комментарии

Информация по комментариям в разработке