“Россиядаги мигрантларга жиддий эътибор зарур”

Описание к видео “Россиядаги мигрантларга жиддий эътибор зарур”

Марказий Осиёдан ҳар йили Россияга миллионлаб меҳнат муҳожирлари келишади.
Шўролар даврида кузатилмаган мазкур ҳолат ортидаги асосий сабаб эса минтақа, айниқса, Ўзбекистондаги оғир иқтисодий шароит, ишсизлик экани билан изоҳланади.
Россияга келаётган аксарият меҳнат муҳожирлари ўз ҳуқуқлари яхши билишмайди. Бу мамлакатдаги барча иш берувчи ширкатлар ҳам муҳожирларнинг меҳнат ва бошқа ҳуқуқларини таъминламайди.
Кузатувчиларга кўра, ҳуқуқий нуқтаи назардан энг қаровсиз қолган муҳожирлар ўзбекистонликлардир.
Мигрантлар аҳволини ўнглаш учун эса, Москвада фаолият юргизувчи ҳуқуқшунос Баҳром Исмоиловнинг айтишича, икки мамлакат ўртасида сиёсий келишув зарур.
Унинг сўзларига кўра, ҳозир Ўзбекистон тарафининг ҳаракатлари шу томонга қаратилган.
"Мисол учун, Шавкат Миромонович Мирзиёев Бош вазирликдан муваққат президентлик лавозимига ўтиши билан Ўзбекистондан Россияга мигрантларга оид шартнома юборилди. Ўзбекистон мигрантлар келиб-кетиши, касбий танлов, бу ерга келиб ишлаши, суғурта, иш кафолати, меҳнат ҳуқуқи жамланган шартнома асосида иш юритишни истамоқда", дейди у.
Баҳром Исмоилов Россия пойтахтида Ягона миграция хизмати ва "Законы города" юридик фирмалар раҳбаридир.
У "Миллатчиликсиз мамлакат" ижтимоий ҳаракати асосчиси ҳам саналади.
Би-би-си Ўзбек хизмати Баҳром Исмоиловдан Россиядаги ўзбекистонлик муҳожирларининг бугунги муаммолари ҳақида сўраган.

Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.

Комментарии

Информация по комментариям в разработке