Тожикистон Роғун ГЭСи Ўзбекистон халоскорими?

Описание к видео Тожикистон Роғун ГЭСи Ўзбекистон халоскорими?

Тожикистон Роғун ГЭСи Ўзбекистон халоскорими?

Ўтган ой Тожикистонда Роғун ГЭС очиларкан, бунинг Ўзбекистонга таъсири қандай бўлади, деган саволлар ўртага чиқмоқда.

Тожикистон расмийларига кўра, Роғун ГЭСидан Ўзбекистон ҳам катта фойда кўради, яъни жуда арзон электр қуввати ва сув таъминоти яхшиланади.

Ўзбекистонда эса бугун электр токи ҳам, сув ҳам тақчил.
Ўзбеклар кўп жойларда қудуқ суви ичиб, қишда эса таппи-тезак ёқиб яшашмоқда.

Аммо Ўзбекистондаги айрим таҳлилчиларга кўра, барибир, Роғун тўғони - Ўзбекистон бошида турган қилич.

Айни дамда, Роғун Ўзбекистонни қутварувчи халоскор ҳам бўлиши мумкин.

Бу қандай ишлайди?

ББС Ўзбек Хизмати мухбири Аваз Тоҳиров Тожикистондан тайёрлаган лавҳани кўринг.

Продюсер: Рустам Қобил.

Комментарии

Информация по комментариям в разработке