Абдулла Ориповнинг ўзбек халқи олдидаги вазифаси, миссияси нима эди? | Biz sevgan asarlar

Описание к видео Абдулла Ориповнинг ўзбек халқи олдидаги вазифаси, миссияси нима эди? | Biz sevgan asarlar

"Биз севган асарлар" кўрсатуви
"Маданият ва маърифат" телеканали
Абдулла Орипов 1941 йил 21 мартда Қашқадарё вилояти Косон тумани Некўз қишлоғида дунёга келди. 1958 йилда ўрта мактабни олтин медаль билан тамомлаган Орипов Тошкент Миллий университетининг журналистика факультетига ўқишга кириб, уни ҳам 1963 йилда имтиёзли диплом билан якунлайди. «Ёш гвардия» (1963-69), Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётларида муҳаррир (1969-74), «Шарқ юлдузи» журналида адабий ходим, бўлим мудири (1974-76), Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида адабий маслаҳатчи (1976-82), масъул котиб (1985-88), Тошкент вилоят бўлимида масъул котиб (1982—83), «Гулхан» журналида муҳаррир (1983-85), 1996 йилдан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, айни вақтда, Ўзбекистон Республикаси Муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш давлат агентлиги раиси лавозимларида фаолият юритган.
Шоир ва жамоат арбоби, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Ориповнинг «Тилла балиқча», «Мен нечун севаман Ўзбекистонни» сингари дастлабки шеърлари талабалик йилларида ёзилган ва ўзбек шеъриятига янги, истеъдодли, ўзига хос овозга эга шоирнинг кириб келаётганидан дарак берган. Кўп утмай, «Митти юлдуз» (1965) илк шеърлар тўпламининг нашр этилиши шеърият мухлисларида пайдо бўлган шу дастлабки тасаввурнинг тўғри эканлигини тасдиқлаган. Шундан кейин шоирнинг «Кўзларим йўлингда» (1966), «Онажон» (1969), «Руҳим», «Ўзбекистон» (1971), «Хотирот», «Юртим шамоли» (1974), «Юзма-юз», «Ҳайрат» (1979), «Нажот қалъаси» (1981), «Йиллар армони» (1983), «ҳаж дафтари», «Муножот» (1992), «Сайланма» (1996), «Дунё» (1999), «Шоир юраги» (2003) сингари шеърий китоблари нашр этилган.

Комментарии

Информация по комментариям в разработке