Афросиёб тарихи | Ko'hna manzillar

Описание к видео Афросиёб тарихи | Ko'hna manzillar

"Кўҳна манзиллар" кўрсатуви
"Ўзбекистон тарихи" телеканали
Афросиёб — Самарқанднинг қадимги харобаси. Бу ном тарихий манбаларда қадимги Самарқандга нисбатан фақат 17-асрдан бошлаб учрайди. Қадимги Самарқанд суғд манбаларида Смараканве деб аталган. Мил. ав. 4-асрда Самарқанд Александр Мақсуний қўшинлари томонидан истило этилгач, юнон муаллифлари кундаликларида Мароқанда сифатида эслатилади. Мароқанда Смараканвенинг юнонча таржимаси. Мовароуннаҳрда сомонийлар ҳокимият тепасига келгач, қадимги Смараканве 9-асрдан бошлаб Самарқанд деб атала бошланди.
11 — 15-асрларда туркий тилда битилган адабиётларда Самарқанд Семизкент сифатида учрайди. 15 — асрдан форсий ва туркий тиллардаги манбаларда бир хилда Самарқанд номи ишлатиладиган бўлди.
Афросиёб ҳозирги Самарқанднинг шимолий чегарасига туташган кенг бўш тепаликлар бўлиб, унинг майдони 219 га. Тепаликнинг шим. Сиёб ариғи билан чегараланган. Жан. томондан эски шаҳар деб аталган Самарқандга қўшилиб кетган.
Шаҳарнинг дастлабки тарихи ҳақида ёзма манбаларда маʼлумотлар жуда кам учрайди. Кўҳна шаҳарда ўтказилган археологик қазишлар эса бундай маʼлумотларни кўпроқ бермоқда.

Археологик қазишмалар бир неча метр қалинликдаги маданий қатламлар қандай бўлганлигини кўришга, бойлар ва камбағалларнинг уйларини, ҳунармандларнинг устахоналарини, савдогарларнинг дўконларини, кўча ва майдонларни, шоҳона саройлар ва ибодатхона, масжид ва мадрасаларни, мудофаа иншоотларини, шаҳарнинг сув билан таʼминлаш тизими ва ҳ.к.ни аниқлашга ёрдам беради.

Афросиёб ва унинг топилмаларига қизиқиш 1868 йилда Чор Россияси томонидан Самарқанд босиб олингандан кейин бошланди. Афросиёбда дастлабки қазиш ишлари билан маёр Борзенков (1874), подполковник В. В. Крестовский (1883), шарқшунос олимлар Н. И. Веселовский (1884-85, 1895), В. В. Бартолд (1904) ва В. Л. Вяткин (1905; 1912— 13)лар шуғулланишди. 1919 йилда М. Е. Массон, В. Л. Вяткин тадқиқот бошлаган жойларда қазиш ишларини давом эттириб, сомонийлар саройи (9-аср) харобаларини очди. 1925, 1929—30 йларда В. Л. Вяткин Афросиёбда қазиш ишларини давом эттиради ва унинг турли даврдаги тарихига оид кўплаб материаллар тўплайди. Аммо 1930 йилларга қадар Афросиёбда олиб борилган археологик қазишмалар қадимги Самарқанд тарихига доир жуда кам материаллар берган. Урушдан кейин Ўзбекистон ФАнинг Тарих ва археология институти олимларидан Афросиёб И. Тереножкин томонидан Афросиёбда жиддий дала тадқиқотлари ўтказилди. Натижада унинг энг пастки қатламидан милоддан аввалги 6—5-асрларга тааллуқли буюмлар, уй-жой харобалари топилди. В. Афросиёб Шишкин (1958-66) ва Я. Ф. Ғуломов (1967—70)лар раҳбарлигида олиб борилган кенг кўламли археологик қазишлар натижасида қадимги маданий қатлам материаллари Афросиёбнинг бошқа жойларидан ҳам топилди. 1966 йил 13 июлда Афросиёбни археологик жиҳатдан комплекс ўрганишни ташкил этиш мақсадида Республика ҳукуматининг махсус қарори қабул қилинди. Унга кўра, Афросиёб археологик қўриқхона деб эʼлон қилиниб, уни ўрганиш ишига Тошкент ва Самарқанд давлат университетлари ҳамда Маданият вазирлигининг Санʼацҳунослик институти ҳам сафарбар этилди. Аниқ илмий режалар асосида бошланган археологик тадқиқотлар туфайли нафақат шаҳарнинг кўп асрлик ёши, балки унинг ҳар хил даврлардаги тарихий топографияси, шаҳар таркиби, шаҳар ҳаётининг ривожланиш босқичлари, босқинлар туфайли юз берган бўҳронлар даври аниқланди. Самарқанд юшшдларининг шоҳона саройи очилди.

Афросиёбда топилган археологик материаллар Самарқанд милоддан аввалги 8—5-аларда Суғдиёнанинг марказий шаҳри сифатида вужудга келганлигини кўрсатади. Мил. ав. 329 йилда шаҳар Александр Мақдуний қўшинлари томонидан вайрон этилган, унинг излари ҳозиргача шаҳар мудофаа иншоотларида яхши сақланган. Мил. ав. 3 — 1-асрларда, Кушонлар салтанати даврида шаҳар ҳаётида юксалишлар юз берган. Мил. ав. 3-асрда шаҳар қўшалоқ мудофаа девори билан ўраб олинган. У даврларнинг қалин ма-даний қатлами Афросиёбнинг шим.да, унинг арки аʼлоси жойлашган қисмида яхши сақланган. Археологик материаллар ва ёзма манбаларда таʼкидланишича, бу замонда Самарқанд орқали Буюк ипак Йўли ўтган, ички ва ташқи савдо, ҳунармандчилик ривож топган. Илк ўрта асрларда Самарқанд Суғдиёнанинг бош шахри сифатида нуфузли мавқега эга бўлиб, шаҳар ижтимоий ва иқтисодий ҳаётида туб ўзгаришлар юз берди. Бадавлат деҳқон хўжаликлари кучайди, худди шу кезларда уларнинг қасрлари жойлашган Афросиёбнинг шим. қисми мудофаа девори билан ўраб олинди. Бу ҳолат Мовароуннахр ва унга қўшни вилоятларда ҳам юз берди. Бу даврда Самарқанд ҳукмдорлари Ихшид, Бухоро ҳукмдорлари эса Бухорхудот деб аталган. 712 йилда араблар фотихи Қутайба ибн Муслим қўшин тортиб келганда, Самарқанднинг мудофаа деворлари мустаҳкам бўлиб, атрофида сув тўла хандақ бор эди. Қутайба Самарқанда Фарғона, Шош ва турклардан ёрдамга келган лашкарларни энггач, кўмаксиз қолган Суғд ҳокими Ғурак ноилож у билан сулҳ тузди, шаҳарнинг ички қисми (шаҳристон)ни арабларга бўшатиб беришга мажбур бўлди.

Комментарии

Информация по комментариям в разработке